Линклар

АҚШ Давлат департаменти Сурия президентининг баёнотини рад этди


АҚШ Давлат департаменти Сурия президентининг “кимёвий ҳужум тўғрисидаги айбловлар 100 фоиз уйдирма”лиги тўғрисидаги баёнотини рад этди ва Дамашқнинг иттифоқчиси Москвани ҳақиқатни яширишга урингани учун танқид қилди.

13 апрел куни Сурия президенти Башар Асад, ўтган ҳафта унинг армияси кимёвий қурол ишлатгани ҳақидаги маълумот "100% уйдирмадир", деб баёнот бергани тўғрисида Франс Пресс агентлиги хабар қилган эди.

Агентликка берган интервьюсида Асад ҳукумати дунё ҳамжамиятига кимёвий қуролнинг барча заҳираларини топширганини билдирган.

"Ҳеч қанақа ҳужум қилиш буйруғи бўлмаган, - деган Асад. - Биз ўз заҳираларимиздан бир неча йил муқаддам воз кечганмиз".

Суриянинг исёнчи кучлар назоратидаги Идлиб шаҳрида кимёвий қуролнинг ишлатилиши оқибатида 80дан зиёд одам ҳалок бўлганди.

Асад ҳодиса юзасидан мустақил текширув ўтказиш кераклигини айтган.

XS
SM
MD
LG