Линклар

Туркияда теракт режалаганликда гумонланиб 7 киши қўлга олинди


Туркияда 16 апрелга мўлжалланган конституциявий референдум арафасида теракт уюштиришни режалаганликда гумонланиб етти киши қўлга олинди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.

Агентликка кўра, ҳибс этиланларнинг тўрт нафари туркиялик, икки нафари суриялик ва бир нафари тожикистонликдир.

Терговчилар қўлга олинган бу шахсларнинг "Исломий давлат" экстремист гуруҳига алоқадор бўлиши мумкинлигини айтишган.

Туркия ҳукумати "Исломий давлат"ни бир қанча портлашлар, жумладан янги йил оқшомида 39 одам ўлимига сабаб бўлган тунги клубга қилинган ҳужумда айблаган.

XS
SM
MD
LG