Линклар

"Шарқ" концерни картошканинг "супер элита" навини етиштирадиган бўлди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 апрел куни Самарқандга ташрифи пайти мамлакатда картошка тақчиллигига барҳам бериши мумкин деб айтилаётган лойиҳа билан танишган.

Ўзбекистон расмий матбуоти хабарларига кўра, бу ишга "Шарқ" концерни бош-қош бўлади.

Ширкат вилоятларда ўз филиалларини очиб картошканинг "супер элита" навини етиштириш билан шуғулланади.

Концернга бу ишда Фанлар академияси ва "Агровер" масъулияти чекланган жамият ёрдам беради.

"Вилоятда “Шарқ” концерни таклифига биноан картошка ишлаб чиқариш Илмий маркази ташкил этилади. Унинг ҳар бир вилоятда Фанлар академияси, “Шарқ” концерни ҳамда агрономлардан иборат бўлимлари ва лабораториялари фаолиятини ҳам йўлга қўйиш керак. Бу кичик масала эмас. Бу нондир. Дунёда инқироз кетаяпти. Кафолатланган бюджет негизида мана шу нарса ётади. Бу инновациядир", – деб айтган Шавкат Мирзиёев.

Лекин, "Шарқ" концерни деганда Тошкентдаги матбаа ширкатими ёки бошқа ташкилот назарда тутиляптими, бу ҳақда хабарда аниқ айтилмаган.

Айримлар "Шарқ" концерни Самарқанд вилоятида янги ташкил этилган агросаноат концерни эканини айтмоқда.

Сўнгги ойларда Ўзбекистон картошка қимматлаб, килоси айрим жойларда 4500-6000 сўмдан сотилмоқда.

XS
SM
MD
LG