Линклар

Эронда 1 минг 600 нафардан ортиқ киши мамлакат президентлиги учун сайловга номзодини қўйди.

Булар орасида сўнггилардан бўлиб, номзодини расмийлаштирганлар Теҳроннинг 55 яшар ҳокими Муҳаммад Бақир Қолибаф, биринчи вице-президент, 60 яшар Исҳоқ Жаҳонгирий, 60 яшар собиқ президент Маҳмуд Ахмадийнажот ҳам бор.

Расмий маълумотга кўра, номзодлар жами сони 1 минг 636 нафар ва буларнинг 137 нафари аёл кишидир. Бунга қадар, Эронда аёллар номзоди қабул қилинмас эди.

Сайловолди кампанияси 28 апрель куни бошланади ва сайловда, одатан, 6 нафаргача номзод қатнашади.

Эронда президентлик сайлови 19 май куни бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG