Линклар

Шимолий Кореянинг яна бир ракета синови муваффақиятсиз бўлди


North Korea - FILE - An undated photo released on 24 April 2016 by North Korean Central News Agency (KCNA) shows an 'underwater test-fire of strategic submarine ballistic missile' conducted at an undisclosed location in North Korea (reissued 05 April 2017

АҚШ ҳарбийлари Шимолий Кореянинг синовдан ўтказган навбатдаги баллистик ракетаси учирилишидан бироз ўтиб, ҳавода портлаб кетганини айтмоқда.

АҚШ ҳарбийларига кўра, муваффақиятсиз ракета синови вице-президент Майк Пенснинг Сеулга сафаридан бир неча соат аввал амалга оширилган.

Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари "иттифоқчилари - Жанубий Корея ва Япония ҳавфсизлигини таъминлаш учун яқиндан ишлашга тайёрлигини" билдирди.

Бунга қадар Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги ҳам Пхеньяннинг навбатдаги синови муваффақиятсиз бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Бу синовлар АҚШ вице-президенти Пенснинг Жанубий Кореяга сафари арафасида амалга оширилди. 16 апрель куни Майк Пенс Осиё-Тинч океани давлатларига 10 кунлик сафарини бошлайди.

XS
SM
MD
LG