Линклар

Март ойида Ўзбекистон чегарасини бузган 160дан кўп одам ушланди


Энг кўп чегарабузарлар Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида қўлга олинди.

Ўзбекистон чегарачилари март ойида давлат чегарасини бузган 161 одамни қўлга олди.

Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасининг маълум қилишича, энг кўп чегарабузарлар Қирғизистон билан чегарада ушланган. Уларнинг сони 73 нафарни ташкил қилган.

Қозоғистон чегарасида 60 нафар, Афғонистон чегарасида16 нафар, Тожикистон чегарасида 9 нафар ва Туркманистон билан чегарада 3 нафар қоидабузар қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, чегарачилар асосан рангли металл, маиший техника, атир-упа ҳамда тамакидан иборат умумий қиймати 1 миллиард 250 миллион сўмдан кўпроқ маҳсулотларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олган.

“Қирғизистон билан чегаранинг ўзида 590 млн сўмлик товар-моддий бойлик мусодара қилинган”, дейилади Чегара қўмитаси маълумотида.

XS
SM
MD
LG