Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:15

Ўзбек милицияси учун янги формага оид Президент лойиҳаси 18- йил июлигача ишлаб чиқилади


Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимларининг махсус кийим-боши, атрибуткаси ва фарқловчи белгилари қайта кўриб чиқилажаги тўғрисида Ўзбекистондаги ахборот воситалари Президент Шавкат Мирзиёевнинг 10 апрелда имзоланган ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш тўғрисидаги фармонига таяниб, бугун хабар қилди.

Айтилишича, махсус кийим-бош ва атрибуткани қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси 2018 йил июлга қадар ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Қарор уларни халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янгилаш ва унификациялаш, шунингдек, фуқаролар онгида ички ишлар органлари тўғрисида ижобий тасаввурларни шакллантириш мақсадларига йўналтирилган.

XS
SM
MD
LG