Линклар

Президент Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистон сафарига тайёргарлик кўрилмоқда


Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев

Бу ҳақда “Азаттик” радиосига (ОзодЕвропа/Озодлик радиоси қирғиз хизмати) Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги расмийси Айимкан кулукеева билдирди. Бироқ сафарнинг қачон амалга ошиши маълум эмас.

- Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Президент Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга сафарига тайёргарлик кўрилмоқда. Шу кунда олдин тасдиқланган режага биноан чегара масалалари бўйича ишчи гуруҳнинг сўзлашувлари давом этмоқда, деган Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.

Атамбаев 2016- йилнинг 24-декабрида Ўзбекситонга амалий сафар билан бориб, Самақандда президент Шавкат Мирзиёев билан учрашган.

XS
SM
MD
LG