Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:31

Туркия президенти Эрдўғон ўлим жазосини қайтармоқчи


Туркия президенти Ражаб Эрдўғон 16 апрель куни бўлиб ўтган референдумда “яққол ғалаба”си эълон қилинганидан сўнг ўз стратегиясини татбиқ этишга киришди. Сайловчиларнинг ярмидан сал кўпроғи президент ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва ҳозирда парламент республикаси бўлган Туркияда бошқарувнинг президентлик шаклига ўтиш учун ўз овозини бердилар. Референдумдан сўнг Эрдўғон эълон қилган биринчи қадамлар орасида ўлим ҳукмини қайта жорий қилишга тайёргарлик кўриш ҳам бор.

Агар президентнинг сайъ-ҳаракатлари муваффақиятга олиб келса, бу Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги музокараларни жиддий тарзда мураккаблаштиради. ЕИ мамлакатларида ўлим ҳукми тақиқланган.

Туркия Марказий сайлов комиссияси 16 апрель куни кечқурун сайловчиларнинг 51,3 фоизи конституциявий ўзгаришлар фойдасига ижобий жавоб берганлигини маълум қилди. 25 миллион сайловчи президент ислоҳотини қўллаб-қувватлади ва 24 миллионга яқини бунга қарши овоз берди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга янги фавқулодда ваколатлар берилишига йўл очувчи 16 апрел кунги референдум натижалари ҳақиқийдир, деб баёнот берди Туркия Юксек сечим қуруму (Марказий сайлов комиссияси) раиси .

Марказий сайлов комиссияси раиси Сади Гувен бу баёнот билан 17 апрел кунимухолифатдаги Республика партияси референдумда қонун бузилиш ҳолатлари, жумладан муҳр қўйилмаган сайлов бюллетелари ишлатилгани тўғрисида баёнот берганидан сўнг чиқиш қилди.

Туркияда якшанба куни ўтган референдумда сайловчиларнинг 51 фоиздан кўпроғи Конституцияга киритилган 18 та ўзгартишни қўллаб овоз берди.

Мазкур ўзгартишлар ортидан Туркия парламент республикасидан президент бошқарувидаги давлатга айланади ва президент Эрдўғон 2029 йилгача ҳокимиятда қолиш имкониятига эга бўлади.

Якшанба куни Эрдўғон журналистларга рефернедумда сайловичлар ўзгартишларни қўллаб овоз беришига ишонишини айтган эди:

-Бугун кечқурун овоз бериш якунланиб, овозлар санаб бўлинганидан сўнг Аллоҳ кўмаги билан Туркия келажак сари кутилган қадамни ташлайди,- деди Эрдўғон.

Туркия президенти референдумдан сўнг мамлакатда 2004 йилда бекор қилинган ўлим жазосини қайта тиклаш ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиш масаласини қайта кўриб чиқишга ваъда бермоқда.

Марказий сайлов комиссияси овозларнинг 99 фоизи санаб бўлинганини билдирди. Референдум натижалари расман 11-12 кундан сўнг эълон қилиниши кутилмоқда.

Туркия мухолифатидаги Республика Халқ партияси овозларнинг 60 фоизини қайта санаб чиқилишини талаб қилаётир. Мухолифатга кўра, сайлов натижалари соҳталаштирилган бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG