Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:36

OzodNazar: "Эрдўғон ютди, Туркия ютқазди"


Туркия Марказий сайлов комиссияси мамлакат президентига янги ваколатлар берувчи референдумда ушбу таклиф тарафдорлари ғолиб чиққанини эълон қилди ва бу хабар Туркияда бир томондан қувонч билан, иккинчи томондан норозилик акциялари билан қарши олинди.

Мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси овозларнинг 60 фоизини қайта санашни талаб қилди, мухолифат тарафдорлари Истанбул кўчаларида қозон ва товаларни тақирлатиб намойишга чиқди.

Яқин Шарқ бўйича мутаҳассис¸ референдум жараëнини Туркияда кузатган Currenttime.tv мухбири Шоҳида Ëқубга кўра¸ Яқин Шарқда муваффақиятли давлат ўрнаги бўлган Туркия тарих қаърига кетмоқда.

- Эрдўғон фақат ўз салтанатини ўрнатиш амбициясида Туркиядаги барқарорлик ва демократияни қурбонликка келтирди. Юзлаб журналистлар қамалган¸ газета ва журналлар ëпилган фавқулодда ҳолат режимидаги бу референдум натижалари шубҳали, дейди суҳбатдош...

OzodNazar: Туркия ютқазди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:22 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG