Линклар

Путин Ўзбекистон билан билан ҳарбий ҳамкорлик шартномасини тасдиқлади


Ўзбек аскарлари.

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани тасдиқлади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур шартнома 2016 йилнинг 29 ноябрида Москвада Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан имзоланган эди.

Шартномада икки мамлакат ҳарбий идоралари ўртасида 2017 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси белгиланган.

Шартномага асосан томонлар бир-бирига қурол ва ҳарбий техника етказиб бериши мумкин. Бундан ташқари, томонлар ҳарбий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини ҳам бажаради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни "Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида"ги қонунни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG