Линклар

Покистон ҳарбийлари 17 апрель куни Равалпинди шаҳрида Толибоннинг Покистон қаноти матбуот котиби жанггарилар сафида ҳукумат кучларига таслим бўлганини маълум қилди.

-Мен тақиқланган Жамоат ул Ахрор ва Толибоннинг Покистон қаноти матбуот котиби Эсонулла Эҳсон хавфсизлик кучларига таслим бўлгани тўғрисидаги маълумот билан ўроқлашмоқчиман. У таслим бўлган ягона одам эмас. Келажакда бу каби маълумотлар блиан ўроқлашиб турамиз, -деди Генерал майор Асиф Ғофур.

Жамоат ул Ахрор 2014 йилда Пешовардаги мактабга қилинган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди. Мазкур ҳужумда 147 одам ҳалок бўлган.

Покистон махсус хизматларидаги манбалар Озод Европа-Озодлик радиосига таслим бўлган Эсонулла Эҳсоннинг ҳақиқий исми Саджад Мўманд экани ва у таслим бўлиш нияти билан март ойида ҳукуматга мурожаат қилгани тўғрисида маълум қилди.

XS
SM
MD
LG