Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:54

Ўзбекистон МХХ жиҳодчилар гуруҳи аъзолари қўлга олинганини билдирди


Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати жиҳодчиларнинг Краснодардаги гуруҳига аъзо бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинганини маълум қилди.

Sputnik нашрининг 17 апрель куни билдиришича, Миллий хавфсизлик хизмати вакили Россиянинг Краснодар шаҳридаги жиҳодчилар ячейкасига 16 нафар ўзбекистонлик аъзо бўлгани аниқланганини айтган.

“Экстремистик гуруҳ аъзолари тунлари йиғилиб интернет орқали “Ислом давлати” террор гуруҳига оид видеороликларни томоша қилишган. Улар жанггариларнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, ҳукумат кучларига қарши жанг қилиш мақсадида Сурияга кетиш ниятида бўлган. Бундан ташқари улар жанггариларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ой сайин “обшак”ка 2-3 минг рублдан пул тўплаб туришган”, дейилади хабарда.

Миллий хавфсизлик хизмати гуруҳ аъзоларидан 7 нафари Ўзбекистонга қайтганида қўлга олинганини ва Гурлан туман суди томонидан уларнинг ҳар бири 5 йилдан 8,5 йилгача озодликдан маҳрум қилинганини билдирган.

Хабарда айтилиишча, гуруҳнинг яна 5 аъзоси Туркия орқали Сурияга кетгани маълум бўлган. Уларга сиртдан айблов билдирилиб, халқаро қидирувга берилган.

XS
SM
MD
LG