Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:04

Наманган вилояти Поп туманининг Чодак қишлоғидаги “Саиджалолхўжа” масжиди имом-хатиби Аҳмаджон Эшматов жорий ой маҳкамага тортилди¸ деб хабар қилди маҳаллий нашрлар.

Айтилишича¸ 44 яшар имом Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Чотқол” санаторийсига дам олиш учун келган мижозларга шариат қонунлари бўйича ваъз ўқиган.

Тегишли рухсатнома ва лицензиясиз диний тарғибот билан шуғулланган имомга Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 241-моддаси – диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш айби қўйилган. Поп туман маҳмакаси қарори билан Аҳмаджон Эшматов энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жаримага тортилган.

Айтилишича¸ МХХ ходимлари имомни айни фаолиятни давом эттирган тақдирда¸ унга нисбатан жиноий иш қўзғатилишидан огоҳлантирган.

Ўзбекистонда махсус диний таълим ва марказий диний идора рухсатисиз диний тарғибот билан шуғулланиш тақиқланган.

XS
SM
MD
LG