Линклар

Жаҳон ахборот агентлигининг хабар қилишича¸ Қашқадарë вилоятидаги Эко Парранда фабрикаси ва Афғонистондаги Ихлос Ltd ширкати 2017 йил давомида Афғонистонга 7 миллион донадан кўпроқ тухум экспорт қилиш ҳақида шартнома имзолаган.

Бундан беш йил олдин иш бошлаган Эко Парранда фабрикасида¸ айтилишича¸ 80 мингдан ошиқ касалликка бардошли¸ сертухум товуқ сақланади.

Тўлиғича автоматлаштирилган бу фабрикада кунига 10 минг дона тухум олинади ва эндиликда товуқлар сонини 120 мингтага етказишга қаратилган бир миллион долларлик янги лойиҳа ижроси устида иш бормоқда¸ дейилади маҳаллий агентлик хабарида.

Айтилишича¸ 2016 йил давомида қашқадарëлик паррандабоқарлар хорижга 200 минг долларлик тухум экспорт қилган.

Президент Шавкат Мирзиëев ўзбекистонликларни бой бўлиш учун товуқ боқишга рағбатлантириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG