Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:41

Эрдўғон референдумни танқид қилган халқаро кузатувчиларга ташланди


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон

17 апрель куни Анқарада ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 апрель кунги умумхалқ референдумини танқид қилган халқаро кузатувчиларни қораловчи баëнотлар қилди.

- Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик деган бир ташкилот бор. Улар ўзларича “Туркиядаги овоз бериш ундан ўтди¸ бундай ўтди” деган мазмунда ҳисобот чиқарди. Уларга айтадиганим – ҳаддингизни билинг! Сизнинг сиëсийлашган ҳисоботларингизни на кўриб¸ на эшитиб¸ на тан оламиз. Биз ўз йўлимизда давом этамиз¸ деди референдум эртасига ўтказилган митингда Эрдўғон.

ЕХҲТнинг Европа кенгашининг Парламент ассамблеяси билан биргаликда эълон қилган ҳисоботида 16 апрель кунги референдум "демократик стандартларга мос эмас" дея танқид қилинди.

Айни пайтда¸ 18 апрель куни Туркиядаги етакчи мухолифат гуруҳи – Жумҳурият халқ партияси референдум натижаларини бекор қилишни сўраб Олий сайлов кенгашига расмий ариза топширажагини билдирди.

Сайлов расмийлари¸ Эрдўғоннинг 2029 йилга қадар президентликда қолишига йўл очувчи референдумда 51¸4 фоиз қатнашчи конституцияга ўзгартиш киритишни маъқуллаб овоз берганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG