Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:41

Миграция агентлигининг Кореяга кетувчиларни танлаш жараëни бекор қилинди; агентлик раҳбари ишдан кетди


Кореяга меҳнат миграциясига кетишни истовчиларга берилган онлайн саволларнинг "куракда турмаслиги" ортидан¸ президент қабулхонасига тушган норозиликлар кўпайиб кетган.

Жорий йилнинг 27-28-29-30 март ва 1-3 апрель кунлари Жанубий Кореяга ишга кетишга талабгорлар учун ўтказилган рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараëни натижалари бекор қилинди.

Бу ҳақда расмий хабар тарқатган Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ўз қарорини “рўйхатга олиш жараёнида юз берган жиддий техник узилишлар, Кореяда меҳнат фаолияти юритишни истовчи талабгорлар билимини синаш жараёни қатнашчилар орасида кўплаб англашилмовчиликлар ва норозиликларига сабаб бўлганлиги” билан изоҳлади.

Агентликнинг Facebook саҳифасида ëйинланган бу хабарда шунингдек¸ “Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёнининг қайтадан янада юқори техник имкониятлар ва киберҳужумлардан муҳофаза этилган ҳолда, янгича мукаммаллаштирилган тартибда қайтадан” ўтказилиши билдирилган.

Кореяга кетишни истовчиларнинг бу жараëнга нисбатан билдирган кучли норозилиги ортидан¸ 17 апрель куни агентлик раҳбари Улуғбек Назаров ўз лавозимидан бўшатилди.

Бу лавозимни вақтинча бажариш¸ маҳаллий нашрлар хабарига кўра¸ Ҳожибахлил Асомовга топширилган.

XS
SM
MD
LG