Линклар

Россия ҳарбий учоқлари АҚШ чегараси яқинида парвоз қилди


Ту-95 бомбардимончилари.

Россиянинг иккита ядровий қуролга эга бомбардимончи самолётлари Аляскага юз километр яқинлашиб, парвозларни амалга оширди. Трамп президент сифатида иш бошлаганидан бери Россия ҳарбий самолётлари биринчи марта АҚШ қирғоқларига бу қадар яқинлашди.

18 апрель куни АҚШ қўмондонлиги Ту-95 бомбардимончилари Эльмендорф ҳарбий базасига 280 милга яқинлашганини маълум қилди.

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг иккита F-22 қирувчи самолёти рус бамбордимончиларини кузатиб бориш учун ҳавога кўтарилган. АҚШ ва рус самолётлари 12 минут бирга учган. Шундан сўнг Россия самолётлари йўналишини ўзгартириб, Россия шарқидаги базага қайтган. Пентагаон мазкур амалиёт “профессионал даражада ва таҳдидларсиз ўтказилди” деб бидирди.

Сўнгги марта Россия ҳарбий самолётлари АҚШ яқинида 2015 йилнинг 4 июлида парвоз қилган эди. Ўшанда рус самолётлари Калифорниядаги Мендосино деган жойга 40 километр яқинлашган.

XS
SM
MD
LG