Линклар

МакМастер Покистонни жанггарилардан ўртамчи сифатида фойдаланмасликка чақирди


АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт МакМастер.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт МакМастер ўзининг Исломободга қилган ташрифи чоғида Покистон ҳукуматини жанггарилардан Афғонистондаги ўртамчилар сифатида фойдаланмасликка чақирди.

МакМастер бош вазир Навоз Шариф ва мудофаа вазири Камар Жавед билан ўтган 18 апрел кунги учрашувда “терроризмнниг барча кўринишларига қарши курашиш зарур” эканини айтди.

Покистон сафари олдидан МакМастер Оқ уй Афғонистондаги Америка ҳарбийлари сонни кўпайтириш масаласини ўрганаётганини билдирар экан:

-Афғонистонда цивилизация ва варварлик ўртасидаги аниқ чегара ўтмоқда. Биз бу ерда Толибон ва "Ислом давлати" гуруҳлари куч тўплаётганини, Афғонистон ҳарбийлари эса уларга қарши курашаётганини тан оламиз, айни пайтда жанггарилар Афғонистон шарқида барча цивилизациялашган халқларга таҳдид солмоқда, -деб айтган эди.

МакМастер билан учрашув пайтида Навоз Шариф Қўшма Штатлар Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги баҳсли бўлиб қолаётган Кашмир ҳудуди юзасидан зиддиятларни бартараф этишга кўмак кўрсатишга тайёр эканини изҳор қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

XS
SM
MD
LG