Линклар

Афғонистонга ташланган бомбадан ҳалок бўлган жанггарилар орасида ўзбеклар ҳам бўлган


GBU-43 бомбаси ташланган ҳудуд.

Ўтган ҳафтада АҚШ томонидан "Ислом давлати" гуруҳининг Афғонистондаги ер ости йўлларига дунёдаги энг ката ядровий бўлмаган бомбанинг ташланиши оқибатида Ўзбекистон, Покистон, Тожикистон, Россия ва бошқа давлатлардан келган жанггарилар ҳалок бўлди.

“Ҳалок бўлганларнинг асосий қисми Покистон, Ҳидистон, Филиппин ва Бангладешдан келган жанггарилардир”, - деб билдирди 18 апрель куни Афғонистон мудофаа вазирлиги расмий вакили Муҳаммад Радманиш.

Аввалроқ вазни 10 тонна келадиган GBU-43бомбаси қўлланилиши ортидан96 жанггари ўлдирилгани айтилган эди. Улар орасида Ислом давлатининг тўрт нафар лидери бўлгани ҳам билдирилган.

XS
SM
MD
LG