Линклар

Мисрда 3,5 минг йиллик ер ости мақбараси ичида 8 та мумиё топилди


Миср расмийлари тарқатган маълумотга кўра, бир гуруҳ археолог мамлакат жанубида жойлашган Луксор шаҳри яқинида 3,5 минг йиллик мақбара ичида 8 мумиё, 10 рангли саркофаг ва бир неча ҳайкалча топган.

Олимлар мақбарани очиш учун 450 метр куб тупроқни қазиб олган. Мақбара “Т” ҳарфи шаклида бўлиб, асосий ва иккита қўшимча қисмлардан иборатдир.

Миср расмийларининг билдиришича, асосий мақбара Усерҳат исмили шаҳар судьясига тегишли бўлган. Мақбаранинг ички қисмидан саркофаглар ва зиғир толасидан тўқилган матога ўралган мумиёлар чиққан.

Археологлар яна фаянс, терракота ва ёғочдан ясалган ҳайкалчаларни ҳамда сопол идишларни топишган.

Мақбара хоналирининг бирида эса ушебти ҳайкалчалар, ёғоч ниқоблар ҳамда саркофаг қопқоғи дастаси топилган.

XS
SM
MD
LG