Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:02

Майк Пенс: АҚШ Шимолий Кореянинг ҳар қандай ҳужумига “йирик ва муваффақиятли” жавоб қайтаради


АҚШ вице-президенти Майк Пенс Шимолий Кореяни Америка қатъиятини синамаслик ҳақида огоҳлантириб, Вашингтон Пхеньяннинг ҳар қандай жужумига “йирик ва муваффақиятли” жавоб қайтаришини таъкидлади. 19 апрель куни USS Ronald Reagan авианосеци устида туриб сўзлаган Пенс Шимолий Корея “Осиё-Тинч океани ҳудудидаги тинчлик ва хавфсизликни бузиши мумкин бўлган энг хавфли ва ошиғич таҳдид” эканлигини айтди.

Пенс АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Пхеньянга иқтисодий ва дипломатик босим ўтказиш учун бошқа мамлакатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишини таъкидлар экан, Қўшма Штлатлар “ҳар доим тинчлик тарафдори” эканлигини қўшимча қилди.

Пенс яна “қатъийлигимиз ёки тайёргарлигимизни синаб кўрмоқчи бўлганлар билиб қўйсин: Ҳар қандай ҳужумни енгиб, оддий ёки ядровий қуролларнинг қай йўсинда бўлмасин ишга солинишига америкача йирик ва муваффақиятли жавоб қайтарамиз”, деди.

“Қалқон ҳам, қилич ҳам тайёр”, дея сўзини давом эттирди вице-президент.

Пенс Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги демилитиция қилинган ҳудудни бориб кўрганидан сўнг Японияга сафар қилди. Токиода у бош вазир Сингзо Абе билан учрашди.

Японияга қилган ташрифи давомида у: “Биз учун босим ўтказиш жуда муҳим. Америка Қўшма Штатлари Шимолий Кореяни бир авлод умрича муваффақиятли четлаб ўтган жойга қўйиш учун халқаро ҳамжамият ҳам дипломатик, ҳам иқтисодий босим ўтказиши учун вақт келди, деб ҳисоблайди. Биз Корея ярим оролини ядровий қуроллардан озод этиш мақсадимизга эришмагунимизча бўш келмаймиз, ортга қайтмаймиз”, деди.

Пенснинг минтақага қилган хизмат ташрифидан бир неча кун олдин Шимолий Корея ракета синовини амалга оширди. Пентагон тарқатган маълумотларга кўра, синов ракетаси отилиши биланоқ портлаб кетган.

18 апрель куни АҚШ Мудофаа вазирлиги котиби Жеймс Мэттис Шимолий Корея етакчиси “енгилтаклик билан яна бир бор ракета отиб, бирор нима қўзғашга уринди”, деди. Мэттис яна АҚШ Пхеньянни жиловлаш учун Хитой билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.

19 апрель куни Хитой Шимолий Корея расмийларининг янги тестлар ва ядровий уруш ҳақидаги шарҳлари юзасидан хавотир билдирди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лу Канг Пекин тангликни ошириши мумкин бўлган ҳар қандай гап ёки ҳаракатга қарши эканлигини айтди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шимолий Кореянинг “мулоҳазасиз” ҳаракатларини қоралади, аммо АҚШ Пхеньянга қарши бир томонлама ҳарбий чора кўрмаслигига умид қилишини айтди.

Шимолий Корея кейинги йилларда халқаро танқидлар ва БМТ санкцияларига қарамасдан, ядровий ва рактеа синовларини тўхтатмаётир.

Мамлакатнинг БМТдаги элчиси ўринбосари Ким Ин-Рен душанба куни Нью-Йоркда ўтган матбуот анжуманида АҚШни Шимолий Кореяга қарши уруш олиб боришда айблади.

“КХДР (Корея Халқ Демократик Республикаси – таҳр.) америкаликлар хушлаган ҳар қандай уруш режимига жавоб қайтаришга тайёр. Ҳозирги оғир вазият яна бир бор КХДР ўзини мудофаа қилиш ҳамда олдини олувчи ҳужум амалга ошириш учун марказида ядровий қуроллар турган ҳарбий қобилиятларини кучайтириб тўғри қилганини кўрсатади”, деди.

Токиода Пенсдан Шимолий Кореянинг БМТдаги элчиси ўринбосари Ин-Рен нутқига муносабат билдириш сўралди.

“Менинг нуқтаи назаримча, улар нима деяётганларини тушунаётгани илҳом бағишлайди. Ўйлайманки, улар нафақат Қўшма Штатлар, балки, Япония, жанубий Корея, Хитой ва бошқа давлатларнинг ҳам чақириқларини қабул қилади”, деб айтди.

XS
SM
MD
LG