Линклар

Самарқанд шаҳар Юқори Ҳўжа Соат маҳалласида яшовчи 62 яшар А. исмли газдан қарздор бўлган пенсионер 13 апрель куни газ ҳақиини тўлашни талаб қилиб келган “Самарқанд-газ” идораси мулозимларига қарата ов милтиғидан ўқ узди.

Воқеани тергов қилаëтган Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимининг айтишича¸ ўқ мулозим кийган кийимни тешиб¸ баданини ялаб ўтган.

- Воқеа ҳизмат вазифасини бажараëтган ходимни қасддан ўлдиришга уриниш дея малакаланди. Гумондорга нисбатан Ўзбекистон ЖПК 97-моддаси иккинчи қисми яъни¸ қасддан одам ўлдириш бўйича жиноят иши очилди. Гумонланувчи эҳтиëт чораси сифатида судгача ҳибсда ўтиради¸ дейди суҳбатдош.

Самарқанд вилоят ИИБнинг аҳоли қўлидаги ов милтиқларини назорат қилувчи зобитининг айтишича¸ гумондор қўлидаги ов милтиғи қайдан ўтказилмаган.

Новвой нега тепкини босди

Самарқанд шаҳар Юқори Ҳўжа Соат маҳалласи фаолининг айтишича¸“аслида яхши одам бўлган ва новвойлик қиладиган А. жахл устида билмай мулозимга қарата ўт очган”

-13 апрель куни газ идораси ходимлари келиб у очган новвойхонани газдан 15 миллион сўм қарзи борлигини айтиб¸ пул тўлашни талаб қилишган. Ўтган ой газ идораси қарзи бор деб новвойхона газини кесиб кетганди. Бир ой бизнеси касод бўлган новвой тўрт ярим миллион сўм тўлагани ва қолганини ҳам аста-секин тўлашини айтиб муросага чорлаган. Қарз ундирувчилар эса новвойни ҳамиятига тегадиган гап қилишган. Ана шундан кейин новвой уйидаги ов милтиқни олиб чиқиб газ идоараси ходимига ўқталган. Газ идораси ходими эса¸ қўлингдан ҳеч бало келмайди¸ деб яна катта гапирган. Ана шундан кейин новвой тепкини босган. Ҳайрият ҳеч ким зарар кўрмади дейди фаол.

Қарздор қарзини тўлаши керак

Самарқанд газ таъминот идораси ҳодимининг Озодликка айтишича¸ Юқори Ҳўжа Соат маҳалласидаги новввойхона жуда кўп миқдорда газ ишлатиб сурунлкали тарзда пул тўмай келган:

- Мен байналмилал ветреанман¸ Афғонистонда ватан учун қон тўкдим деб дағдаға қилиб газ қарзини сурункали тўламай келади. Неча марта билдирги бердик. Ўтган ой акт тузиб газини кесдик. Бу сафар милтик кўтариб ходимимизга ҳужум қилди. Яхшиям ўқ тегмади. Бўлмаса газ идораси ҳодимининг болалари етим қоларди¸ дейди газ идоараси мулозими.

Маҳалла новвой тарафини олди

Юқори Ҳўжа Соат маҳалла фаолига кўра¸ 62 яшар гумонланувчи ҳақида яхши ҳарактеристика ëзиб милицияга беришган:

- Бу одам ҳаммага яхшилик қилиб келадиган жўмард. Хақпарвар бўлгани учун ички ишлар тизимидан четлаштирилган. Аслида бу одам Афғонистонда интернационал бурчини адо қилган ва ИИВ академиясини имтиëзли диплом билан тугатган. Ишдан қувилганидан кетин новвойхона очиб халқимизни таъминлаб турувди. Маҳаллада газ идораси мулозимини устидан ошириб ўқ узгани учун маҳаллани қора маскалилар босгани адолатдан эмас. Биз бориб талаб қилганимиздан кейин новвойни қариндошларини қўйиб юборишди. Новвойни ўзини ҳам судгача уйда ўтиришини талаб қилиб турибмиз дейди фаол.

Озодлик 13 апрель кунидан бошлаб Самарқанд шаҳар ИИБ изоляторида сақланаëтган А.нинг яқинлари билан гаплашди. Уларга кўра А. манфаатини малакали адвокат ҳимоя қилмоқда. Ҳимоячилар назарида айбланувчи “жиноятни ўта ҳаяжон устида¸ билмасдан содир қилгани” суд ҳумкида инобатга олиниши керак.

ЖПКнинг 97 моддасига кўра¸ ҳизмат вазифасини бажараëтган ходимини “Қасддан ўлдиришга уриниш” ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

Бутун республика бўйлаб милиция ва прокуратура газдан қарздорлар устига ташланган

​Самарқанд газ таъминоти идорасидаги муҳандиснинг Озодликка билдиришича¸ бундан олдин қарзини тўламаганлар иши судга оширилиб, мол-мулки мусодара қилиниши ҳақида огоҳлантирилганлар.

Газ идорасидаги мулозимнинг айтишича¸ бу тадбирлар президент Шавкат Мирзиёевнинг газ ва электр қарздорларига чора кўриш борасидаги январь чақириқлари ортидан тезлашган.

Газ ундириш тадбири доирасида газ ва электр идораси¸ милиция ва прокуратура ходимларини ўз ичига олган 10 кишидан иборат гуруҳлар туман бўйлаб қарз ундириш ишига сафарбар қилинган, дейди Озодлик билан суҳбатда мулозим:

- Тадбир давомида аниқланган қарздорликни ундириш чоралари кўрилаяпти. Прокуратурадан вакил, ички ишлар вакили, суд вакили келарканда, кимнинг катта қарзи бўлса, шу ернинг ўзида прокурор жиноий иш очиб шу ернинг ўзида суд ҳукм чиқариб, қарздорликни қоплайдиган суммадаги телевизор бўладими, қўй ëки мол бўладими мусодара қилинаяпти,- дейди мулозим.

Унга кўра, бу тадбир учун Вазирлар маҳкамасининг 283-фармойишига асос бўлмоқда. Фармойишга кўра¸ мижознинг қарз миқдорини аниқлаш учун мол мулки хатланиши мумкин.

Электр бедарвоза эмас

Милиция ва прокуратура ходимлари иштирокида гуруҳнинг қарз ундиришга сафарбар қилингани ҳақида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Иброҳимов Ўзбекистон президентининг 21 январ куни Қорақалпоғистонга сафари пайтида билдирган эди:

- Қарз ундириш бўйича прокурор¸ милиция бошлиғи¸ солиқ идораси бошлиғи ва ҳокимлик вакилидан иборат гуруҳ тузилди. Бу гуруҳ 1 августга қадар газ ва электр қарзларини ундиради¸ деган эди Бош вазир ўринборасари.

Айни сафар пайтида Мирзиëев “электр энергиянинг бедарвоза” эмаслигини эслатган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG