Линклар

Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил қилинди


Қарши шаҳрида янги қурилган уйнинг фасади.

Президент Мирзиёев фармони билан Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил қилинди. Бу ҳақда 19 апрель куни ЎзА хабар берди.

Фармонга берилган расмий шарҳда айтилишича, янги вазирлик уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан ҳамкорликда кўп қаватли уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган.

Вазирликка “аҳолига сифатли уй-жой коммунал хизматлари кўрсатишни тубдан яхшилаш, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш” вазифаси юклатилган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 4 мингдан зиёд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати мавжуд ва улар 32 минг 400дан ортиқ кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG