Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Иссиқкўлга рейс қўйиши мумкин


Иссиқкўл Қирғизистоннинг асосий туризм масканларидан ҳисобланади.

Бишкек ҳукумати расмийлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакампанияси билан Тошкент-Томчи йўналишида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш устида музокара олиб бормоқда.

Бу ҳақда Қирғизистон Туризм департаменти директори Азамат Жаманқулов 19 апрель куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида хабар қилди.
Жаманқуловга кўра¸ ҳозирда Иссиқкўлга Олмаота¸ Новосибирск ва Ўшдан самолëтлар қатнови йўлга қўйилган.

Иссиқкўл областининг Томчи қишлоғида жойлашган “Иссиқкўл” халқаро аэропорти ўтган йил қайта таъмирланган ва бу модернизация катта учқичлар ва кўп сонли сайëҳларни қабул қилиш имконини яратган.

XS
SM
MD
LG