Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:40

Трамп маъмурияти Эрон билан эришилган халқаро келишувни қайта кўриб чиқмоқда


АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Эрон билан 2015 йилда эришилган ядровий келишувни кескин танқид қилди ва жорий маъмурият 90 кун ичида бу келишув шартларини қайта кўриб чиқишини билдирди:

- Трамп маъмурияти ҳукуматнинг бутун тизимларида Эронга нисбатан сиëсатни қайта кўриб чиқмоқда. Бугун мен Эроннинг террор ва зўравонликни экспорт қилишга қаратилган давомли фитналари бир эмас¸ бир пайтнинг ўзида кўплаб давлатни беқарорлаштираëтганига эътибор қаратмоқчиман¸ деди Тиллерсон.

2015 йил 2 апрелда Швейцарияда имзоланилган келишувга АҚШ¸ Буюк Британия¸ Россия¸ Франция¸ Хитой¸ Германия ва ЕИ қўшилган. Келишувга кўра¸ Ғарб иқтисодий санкцияларининг бекор қилиниши эвазига Эрон ўз ядровий муассасалари сонини қайта кўриб чиқиш ва бошқа йўналишларда ишлатишга ўтиш мажбуриятини зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG