Линклар

Ўзбекистонда табиат муҳофазаси учун масъул ташкилотнинг номи ўзгарди


Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номи ўзгартирилиб, уни ўрнида Экология ва табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташкил этилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга мувофиқ, янги қўмита мамлакатда "экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш, экологик ҳолатни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлигига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини янада такомиллаштириш" билан шуғулланади.

Ўзбекистонда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мамлакат қадим дарахтлар кесилиши билан боғлиқ жанжал марказида бўлиб келган.

Фаоллар айнан шу қўмита рухсати билан дарахтлар кесилганини аниқлашган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўтган ой ҳукумат мажлисида шу ташкилот раҳбарини қаттиқ танқид қилган ва кейинчалик лавозимида бўшатган эди.

XS
SM
MD
LG