Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:09

Тошкентнинг Яккасарой туманида барча темир гаражлар эшигида, уларнинг эгаларини "икки кун ичида гаражларини бузиб, жойни бўшатиб қўйишлари" ҳақидаги огоҳлантириш хатлари пайдо бўлди. Тошкентда автостоянкалар қурилишига масъул идора ҳамда маҳалла қўмитаси номидан 21 апрел санаси билан ёзилган огоҳлантирув хатида барча гаражлар икки кун ичида бузилиши, талаб бажарилмаса ҳокимлик уларни куч билан бузиб, харажатларни гараж эгаларидан ундириб олиши мумкинлиги айтилган.

Яккасарой тумани ҳокимияти мулозимларига кўра, темир гаражлар замонавий архитектура талабларига жавоб бермаслиги, шаҳар қиёфасини бузаётгани учун эгаллаб турган ер майдонидан олиниши керак.

Улар ўрнида замонавий стоянкалар қурилади ва гараж эгаларига уларни ҳисобидан автостоянка қуришига руҳсат берилади, дейилган огоҳлантирув хатида.

“Икки кун ичида гаражни ўз кучингиз ва маблағингиз ҳисобидан бузишни ва ер майдонидан олишни сўраймиз”, - деб ёзилган 21 апрел санаси билан ёзилган огоҳлантирув хатида.
“Икки кун ичида гаражни ўз кучингиз ва маблағингиз ҳисобидан бузишни ва ер майдонидан олишни сўраймиз”, - деб ёзилган 21 апрел санаси билан ёзилган огоҳлантирув хатида.

Лекин, пойтахтликлар темир гаражлари бузилишини исташмайди.

- Гаражимизни бузиб, бизни ойига пул тўланадиган гаражларга илинтириб қўйишмоқчи. Шу стоянка эгалари манфаатини ўйлаб қилишяпти буни, - деди тошкентлик гараж эгаларидан бири.

Аммо кўпқаватли уйларда яшовчиларнинг айримлари темир гаражлар бузилишини қўллаб-қувватлашмоқда.

- Уйларини олдига темир гаражларни қуриб олган, кўримсиз бўлиб ётибди. Гаражингни ол, подъездни тўсиб қўйган, десак, ҳокимиятдаги қариндошини пеш қилишар эди. Энди подъезд атрофлари очиладиган бўлди, - дейди тошкентлик.

15 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтган йиғинда шаҳарда барпо этилажак кўп қаватли автостоянкалар лойиҳаси тақдим этилган эди.

Ҳокимият шаҳарда автомототранспорт воситаларининг кундан кунга ортиб бориши ва уларни вақтинчалик сақлаш жойлари етишмаслиги масаласини кўпқаватли стоянкалар қуриш орқали ҳал этмоқчи.

Хокимият мулозимларига кўра, шаҳардаги ҳозирги мавжуд гаражлар хавфсизлик қоидаларига жавоб бермайди ва улар бузилади.

Тошкент ҳокимиятига кўра, ҳозирда темир бетон гаражлар 25,63 гектарли ер майдонларини эгаллаб, 8470 дона автомобилларни жойлаштириш имкониятига эга, юридик шахслар томонидан жами 69,16 гектарли ер майдонлари эгалланган бўлиб, сиғими 27413 дона автомобилни жойлаштириш имкониятига эга.

Бироқ ушбу автотураргоҳларнинг талабларга жавоб бермаслиги ҳамда улардан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ҳокимият бундан олдин ҳам гаражларни эгаларини ўзлари бузиши кераклиги ҳақда уларга огоҳлантирув хатлари жўнатган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG