Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:27

Франция президентлик сайловига ҳозирланмоқда


Якшанба куни Францияда ўтадиган президентлик сайловида 11 номзод қатнашади.

Лекин, президентлик учун асосий кураш тўрт номзод орасида кечиши кутиляпти.

Номзодлардан биронтаси эллик фоиздан кўп овоз қозонмаслиги ҳозирдан аён бўлмоқда.

Агар шундай бўлса президент сайловининг ғолиби 7 май куни ўтказиладиган қайта сайловда маълум бўлади.

Францияда ўтказилган сўров натижасига кўра, ултрамиллатчи "Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пен пойгада олинда бормоқда.

Марказчи Эммануэл Макрон эса иккинчи ўринда.

Ўнг марказчи Француа Фийон ва сўлчи Жан-Люк Меланшонлар ҳам сайловда ғолиблик учун курашмоқда.

Франциянинг урушдан кейинги тарихида биринчи марта сайловда амалдаги президент қатнашмаяпти.

Президент Франсуа Олланд рейтинги пастлиги ва сайловчиларнинг етарли дастагини қозона олмаслиги бунга асосий сабаб экани айтилмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG