Линклар

Мазори Шарифда толибон ҳужумидан юздан зиёд одам ҳалок бўлди


Афғонистон расмийларига кўра, мамлакат шимолидаги Мозори-Шариф шаҳри яқинида Толибон жанггарилари афғон армиясига қилган ҳужум оқибатида камида 130 одам ҳалок бўлган.

Жума кунги ҳужум курбонларининг асосий қисми ҳукумат аскарларидир.

Афғон армияси мулозимининг айтишича, аскарларга ҳужум улар жума намоздан чиқаётган ва ошхонадан қайтаётган пайтда амалга оширилган.

Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтишмоқда.

Жума кунги отишмада камида 10 нафар Толибон жангариси ўлдирилган, бир ҳужумчи асрга олинган.

Афғон расмийларининг айтишича, Толибон жангарилари ҳукумат аскарларининг либосини кийиб олган ва шу билан тўғри назорат ўтиш нуқтасигача қаршиликсизларсиз келган.

Назорат ўтиш нуқтасига етиши билан ҳужум қилишган.

XS
SM
MD
LG