Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 01:49

Францияда президент сайлови ўтмоқда


Бугун Францияда маҳаллий вақт билан соат 8:00 да 60 мингдан ошиқ сайлов участкаси очилди.Тушгача сайловчиларнинг 28,54 фоизи овоз берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. Бу 2012 йилда кузатилган кўрсаткичдан озгина юқоридир.

Сайловчиларни ҳимоялаш учун мамлакат бўйлаб 50 минг полициячи, 7 минг аскар сафарбар қилинган.

Эрталаб “Фемен” феминист гуруҳининг ярим ялонғоч олти нафар аъзоси Ле Пен овоз бериши кутилаётган сайлов участкаси олдида қўлга олинди. Улар Ле Пен ва Трамп ниқобларини тақиб олган ҳолда автомобилдан тушишган, аммо полиция уларни тезда олиб кетган. Ҳодисадан кейин озгина вақт ўтиб, Ле Пен овоз берди.

Сайловда 11 номзод қатнашмоқда, лекин президентлик учун асосий кураш тўрт номзод орасида кечиши кутиляпти.

Номзодлардан биронтаси эллик фоиздан кўп овоз қозонмаслиги ҳозирдан аён бўлмоқда.

Агар шундай бўлса президент сайловининг ғолиби 7 май куни ўтказиладиган қайта сайловда маълум бўлади.

Францияда ўтказилган сўров натижасига кўра, ултрамиллатчи "Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пен пойгада олдинда бормоқда.

Марказчи Эммануэл Макрон эса иккинчи ўринда.

Ўнг марказчи Француа Фийон ва сўлчи Жан-Люк Меланшонлар ҳам сайловда ғолиблик учун курашмоқда.

Франциянинг урушдан кейинги тарихида биринчи марта сайловда амалдаги президент қатнашмаяпти.

Президент Франсуа Олланд рейтинги пастлиги ва сайловчиларнинг етарли дастагини қозона олмаслиги бунга асосий сабаб экани айтилмоқда.

Сайлов натижаси минтақадаги геосиёсий вазиятга, жумладан, Европа Иттифоқи келажаги ҳамда Ғарбнинг Россия билан бўлган муносабатига катта таъсир ўтказиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG