Линклар

Туркия ташқи ишлар вазири Човушўғли Ўзбекистонга келаяпти


Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли

Жорий йил 25 апрель куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ташриф доирасида Мавлут Човушўғлининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилган.

Дастурда Туркия делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирлигида ҳам музокаралар ўтказиши белгиланган.

Расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистон ва Туркия иқтисодий ҳамкорлиги 2015 йилда 1 миллиард 200 минг долларни ташкил қилган. Икки давлат бу кўрсаткични яқин йилларда икки-уч баробарга оширишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG