Линклар

23 апрель куни Украинада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мониторинг миссияси ходимлари чиққан патруль машинаси минага учраб, портлади.

ЕХҲТ маълумотига кўра, портлаш оқибатида ташкилотнинг бир ходими ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланган.

ЕХҲТнинг амалдаги раҳбари, Австрия ташқи ишлар вазири Себастян Курц бу ҳақда Твиттер орқали хабар қилиб, воқеа юзасидан “жиддий текширув” олиб борилишини талаб қилди ва “айбдорлар жазога тортилишини” қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG