Линклар

Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксда илк ғалабага эришди


Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров.

23 апрелга ўтар кечаси АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳридаги StubHub Center аренасида Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги илк жангини ўтказди.

Kun.uz нашрига кўра, америкалик Виктор Васкесга (7-2-3) қарши ўтган жангнинг иккинчи раундида Ғоибназаров рақибини нокаутга учратган.

Яқинда Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров машҳур промоутер Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси билан расман шартнома имзолаган эди.

Айтилишича, шартномада 2017 йил ҳисобидан 4та жанг ўтказиш кўзда тутилган.

Фазлиддиннинг ўзи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай деб ёзди: "Худо хоҳласа, бу бошланиши. Ўзбекистонимизни дунёга танитиш учун ҳали кўп меҳнат қиламиз. Олдинда чемпионлик жанглари турибди".

XS
SM
MD
LG