Линклар

ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Могерини бугун Москвага биринчи марта расмий сафар билан келади


Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Фредерика Могерини.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Фредерика Могерини 24 апрель куни расмий ташриф билан Россияга келади. Мазкур ташриф Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўта совуқлашган бир паллага тўғри келмоқда.

Душанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Могерини Украина, Сурия, Ливия ва Эрондаги вазиятни муҳокама қилади. Шунингдек, Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар масаласи ҳам кун тартибига киритилган.

Италия ташқи ишлар вазири бўлган Могерини 2014 йилда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат мутассаддиси лавозимига келганида, у Россияга хайрихоҳ сиёсатчи сифатида талқин қилинган эди.

2014 йилда Европа Иттифоқи Россия Қримни аннекция қилгани ва Украинада россияпараст исёнчиларни қўллаётгани ортидан Москвага нисбатан санкцияларни жорий этган эди.

XS
SM
MD
LG