Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:28

Франция президентлигига сайловнинг 1-босқичида Макрон ғалаба қилди


Франция президентлигига номзод Эммануэль Макрон ва Ле Пен.

Франция президентлигига сайловнинг 23 апрелда ўтказилган биринчи босқичида марказчи номзод Эммануэль Макрон деярли 24 фоиз овоз олиб, сайловнинг иккинчи босқичига чиқди.

Сайловчиларнинг 21,5 фоиздан кўпроқ овозини олган миллатчи партия раҳбари Ле Пен сайловнинг 7 май куни ўтадиган иккинчи босқичида Макроннинг рақиби бўлади.

Овозларнинг 99 фоизи санаб бўлингандаги маълумотлар мана шундан дарак бермоқда.

Макрон 23 апрель куни сўзлаган нутқида сайловнинг 2-босқичида ҳам ғалабага эришишига ишончи комил эканини айтди:

- 15 кундан сўнг мен сизларнинг президентингиз бўлмоқчиман. Мен Франциядаги барча одамларнинг, миллатчилар таҳдидига қарши барча ватанпарварларнинг президенти бўламан, - деди Макрон.

Сайловда номзод сифатида иштирок этган Франция собиқ бош вазири Франсуа Фийон деярли 20 фоиз, ўта сўлчи Жан Люк Меленхен 19,5 фоиз овоз олган.

Ижтимоий сўровлар натижаларига қараганда, Макрон сайловнинг 2-босқичида 62-64 фоиз, Ле Пен эса 36-38 фоиз овоз олиши мумкин.

XS
SM
MD
LG