Линклар

Ўзбекистонда 26 майгача 620 жуфтликка никоҳ тўйи ва 3280 болага суннат тўйи ўтказилади.


Ўзбекистонда 20 апрелдан 26 майгача кам таъминланган оилалар фарзандлари ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари бўлган 620 жуфтликка никоҳ тўйи ҳамда 3280 болага суннат тўйи ўтказилади.

Podrobno.uz нашрининг 24 апрель куни маълум қилишича, тўйлар Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан қатор нодавлат ташкилотлари кўмагида ўтказилади.

Хабарда айтилишича, мазкур тўйларни барча шароитлари мавжуд бўлган тантаналар саройларида ўтказиш режалаштирилган. Тўйларга маҳалла ва қариндошлардан ташқари Ўзбекистон қаҳрамонлари, таниқли санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ҳам таклиф қилинади.

Турмуш қураётган ёшларга замонавий уй жиҳозлари, болаларга эса китоблар тўплами ҳамда Миллий банк томонидан ҳар бирида ҳисобида 1 миллион сўмдан бўлган омонат дафтарчаси совға қилинади. Бундан ташқари никоҳ узуклари ва тўй кийимлари ҳам тортиқ қилинади.

Хабарда турмуш қурган ёшлавр ишсиз бўлса, улар мутахасислиги ва касбидан келиб чиққан ҳолда ишга жойлаштирилиши ҳам назарда тутилгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG