Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:16

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Арслонбоб қишлоқ ҳукуматига қарашли Янги Ҳаёт мавзесида юз берган ер кўчкиси оқибатида 2 одам ҳалок бўлди, яна 2 одам оғир аҳволда касалхонага олиб келинди.

Расмий маълумотга қараганда бу ерда 23 апрель куни 300 куб метр ер кўчган ва мавзеда сув йўлини таъмирлаб юрган 8 одамдан 4 нафарини босиб қолган.

Президент Алмазбек Атамбаев табиий офат оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия ва ҳамдардлик билдирди.

Ҳалок бўлганлардан ҳар бирининг дафн маросими учун президент фондидан 50 минг ўмдан маблағ ажратилган. Шунингдек, Атамбаев Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўчкидан жароҳатланганларни даволаш масаласини вазирлик назоратига олишга кўрсатма берган.

XS
SM
MD
LG