Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:58

“Ялла” ансамбли хонандаси Чиғатой қабристонига дафн қилинди


Наргиз Бойхонова Фарруҳ Зокиров билан.

“Ялла” ансамблида 1974 йилдан 1983 йилгача ҳонандалик қилган қўшиқчи Наргиз Бойхонова Тошкентдаги Чиғатой қабристонига душанба куни пешин номозидан кейин дафн қилинди.

Наргиз Бойхонова узоқ касалликдан кейин 68 ëшида якшанба кечқурун оламдан ўтди.

Жаноза намозида қатнашган кино ижодкор Жавоҳир Зокировнинг айтишича, дафн маросимида Ўзбекистон Маданият вазирлиги мулозимлари ва юзлаб санъаткорлар қатнашган:

- Тумонат одам келди. Марҳумнинг ўғли Саид Зокиров¸ собиқ турмуш ўртоғи Фарруҳ Зокиров ўзбек санъатининг жуда кўп вакиллари келди. Озодбек Назарбеков ҳам бор эди, деди Зокировлар сулоласининг кенжа вакили Жавоҳир Зокиров.

Унга кўра¸ Зокировлар сулоласи ва ўзбек эстрадаси ноëб овоз соҳибидан айрилган.

Наргиз Бойхонованинг "Сен бўлмасанг ёнимда" қўшиғи жуда машҳур бўлиб, бу қўшиқни шу кунларда ёш эстрада гуруҳлари ҳам ижро этади.

Наргиз Бойхнова “Ялла” вокал-чолғу ансамбли таркибидаги икки аëл хонандадан бири эди.

1974 йили “Ялла” таркибида Лариса Кандалова ва Наргиз Бойхоновалар Германиянинг Берлин ва Дрезден шаҳридаги концертларда Совет Ўзбекистони мусиқасини тамсил қилган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG