Линклар

Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг 10 кун давом этган сўзлашувлари якунланди


Наманган шааҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасига оид масалалар бўйича икки давлат ҳукуматлариаро гуруҳнинг навбатдаги маслаҳатлашувлари якунланди.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматига таяниб, Азаттиқ радиосининг хабар қилишича, 10 – 20 апрел кунлари бўлиб ўтган учрашувда чегара чизиғини делимитациялаш ва демаркациялашга оид долзарб масалалар ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинган.

Томонлар яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда бу йўналишдаги ишларни кучайтириш муҳим эканлигини эътироф этгани хабар қилинди.

Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг узунлиги 1378 км. Бу масофанинг 300 километрдан кўпроғи шу кунгача аниқланмаган.

XS
SM
MD
LG