Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:47

Қамчиқ давонида яна бир автомобил туннели барпо этилади. Бу ҳақда Автомобил йўллари қўмитасига таянган ҳолда душанба куни Sputnik нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, “Қамчиқ-2” деб номланадиган мазкур туннел Ўзбекистонда туннел қурилишлари орасидаги энг йирик лойиҳа бўлади.

Айни пайтда туннелнинг техник асосларини ишлаб чиқиш ишлари бошланган. Мутахасислар бу теннелни ҳозирда мавжуд бўлган туннелнинг остига қуриш масаласини ўрганмоқда. Бунинг оқибатида автомобиллар ҳаракатланиши янада хавфсизроқ бўлиши кутилаётир.

Лойиҳанинг таҳминий қиймати 175 миллион долларга баҳоланмоқда. Қамчиқ довони Ўзбекистоннинг қолган қисмини Фарғона водийси билан боғлайдиган ягона йўлдир. Бу йўлдан суткасига 21 мингта автомашина ўтади.

XS
SM
MD
LG