Линклар

ЕХҲТ кузатувчиларига Донбассда 200 мартага яқин таҳдид қилинган


ЕХҲТ расмийси Александр Хьюг.

ЕХҲТнинг Донбассдаги махсус кузатувчилар миссияси сўнгги икки йилда 200 маротабага яқин таҳдидларга учради.

Бу ҳақда миссия раиси ўринбосари Александр Хьюг 24 апрель куни Киевда ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

- Вазиятни юмшатишга қаратилган ҳаракатларимизга қарамай зўравонликларни давом эттиришни истаганлар биўга таҳдид қилишдан тўхтамаяпти. 2015 йилнинг 15 январидан то шу кунгача командамиз 183 марта таҳдидга учради, - деди Хьюг.

23 апрель куни Украинада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мониторинг миссияси ходимлари чиққан патруль машинаси россияпараст исёнчилар назоратидаги Луганскда минага учраб портлагани ва бир кузатувчи ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG