Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2019, Тошкент вақти: 13:33

"Яндекс" айрим хизматларни пуллик қилмоқчи


“Яндекс” таксопарклардан, курьерлик хизматалари ҳамда бошқа бизнеслардан "Яндекс.Навигатор" ва "Яндекс.Карта" хизматларидан тижорат мақсадида фойдалангани учун ҳақ олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Коммерсантъ" газетаси "Яндекс"га таянган ҳолда хабар берди.

Пуллик хизмат 1 майдан тест форматида йўлга қўйилиши айтилмоқда. Дастлаб пулли “Навигатор”, кейнроқ эса “Карта” хизмати ишга тушади.

Бу хизматлардан тижорат мақсадида фойдаланувчилар махсус лицензияга эга бўлишлари лозим.

"Яндекс Навигатор" хизматидан фойдаланаувчилар сони Россияда март ойида 11,5 миллион одамни ташкил қилган. "Яндекс"нинг бошқа хизматларидан эса бир ойда 22 миллионга яқин одам фойдаланган.

XS
SM
MD
LG