Линклар

АҚШ ҳукумати 24 апрелдан бошлаб жорий ой Идлиб шаҳридаги тинч аҳолига нисбатан кимëвий қурол ишлатганликка масъул Сурия режими расмийларига санкциялар жорий қилинганини билдирди.

АҚШ Молия вазирлиги Сурия илмий-тадқиқот марказининг 271 ходимига қарашли Америка банкларидаги ҳисобларни музлатиш ҳақида буйруқ берди. Шунингдек¸ америкаликлар¸ хусусан¸ АҚШ ширкатларининг бу шахслар билан ҳар қандай алоқа ўрнатиши ҳам тақиқланди.

АҚШ ҳукумати таъкидича¸ 4 апрель кунги ҳужумда қўлланилган кимëвий қурол таркибий қисмлари айнан шу илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.

Вашингтон баëнотида айтилишича¸ исломий кучлар назоратидаги Идлиб шаҳрига уюштирилган ҳужум оқибатида 87 одам нобуд бўлди ва уларнинг аксарияти болалардир.

XS
SM
MD
LG