Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:32

Имомали Раҳмон Душанбега келган АҚШ генерали билан учрашди


ҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Жозеф Вотел.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбега келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Жозеф Вотел билан учрашди.

Раҳмон матбуот хизматига кўра¸ бугунги учрашувда ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари¸ минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.

Айтилишича¸ Раҳмон ва Вотел Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги хавфсизликни кучайтиришга қаратилган ҳамкорликни кенгайтиришга оид самарали таклифларни кўриб чиққан. Ҳозирча бу таклифларга оид бошқа тафсилотлар маълум қилинмади.

Тожик-афғон чегарасида Россиянинг 201-мото-ўқчи дивизиясининг 7000 га яқин қўшини жойлашган.

XS
SM
MD
LG