Линклар

Тошкентнинг собиқ ҳокими Олмазор туманига раҳбар бўлди


Абдуқаҳҳор Тўхтаев.

Тошкентнинг собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев пойтахтнинг Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда «Кун.uz» ўз манбаларига таянган ҳолда сешанба куни маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Тўхтаев 21 апрель куни президент ташрифидан кейин ишдан олинган Баҳодир Ғоибназаров ўрнида иш бошлаган.

Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йилдан 2011 йилгача Тошкент шаҳри ҳокими бўлган ва 2016 йилнинг сентябрида Жиззах шаҳар ҳокими этиб тайинланган эди.

2011 йил февралида Тошкентга 6 йил ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев “коррупцион жиноятларда” айбланиб, ишдан четлаштирилган.

У билан бир пайтда пойтахт Ички ишлар бош бошқармасининг раҳбари Қобул Нақибов дохил 16 мулозим истеъфога чиқарилган эди.

XS
SM
MD
LG