Линклар

Туркиянинг курд жанггариларига ҳужум қилгани Вашингтонни ташвишга солди


Курдларнинг пешмерга отряди.

АҚШ Давлат департаменти 25 апрель куни Туркия томонидан Сурия ва Ироқ шимолида курд жанггарилари манзилларига зарба берилганидан “қаттиқ ташвиш” билдирди.

Давлат департаментига кўра, мазкур ҳужум "Ислом давлати" гуруҳига қарши курашаётган АҚШ раҳбарлигидаги коалиция билан маслаҳатлашилмай туриб амалга оширилган.

Турк ҳукумати қуролли кучлар Ироқнинг Синджар ва Сурия шимоли шарқида курдларга қарши ҳаво ҳужумлари уюштирганини тасдиқлади.

Анқаранинг билдиришича, мазкур ҳужумдан кўзланган мақсад Курд ишчи партияси жанггариларининг Туркия ҳудудига қурол жўнатиш ҳаракатини тўхтатиш бўлган.

Президент Режаб Тоййип Эрдўғон 25 апрель куни берган баёнотида Синджар минтақаси Туркияда тақиқланган Курд ишчи партияси жанггарилари масканига айланишига йўл қўйилмаслигини билдирди.

Вашингтон эса Туркия ҳужумлари ортидан Синджарда АҚШ томонидан "Ислом давлати"га қарши курашда қўллаб-қувватланиб келинаётган курдларнинг Пешмерга отряди жанггарилари ҳалок бўлганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG