Линклар

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Россиядан пул олгани ортидан айбдор деб топилиши мумкин


Президент Трамнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн.

Президент Трамнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн 2015 йилда Россия ширкатидан пул олгани ва бу ҳақда раҳбариятни огоҳлантирмагани ортидан айбдор, деб топилиши мумкин. Бу ҳақда 25 апрель куни АҚШ Конгресси вакиллар палатаси лидерлари маълум қилдилар.

Маълумотда айтилишича, собиқ генерал-лейтенант Флинн Россияга қилган сафарида президент Путин билан РТ телеканали уюштирган тантанали зиёфатда иштирок этган.Телеканал Флиннга 33 минг доллар ҳақ тўлаган.

Вашингтонда ўтган матбуот анжуманида Вакиллар палатасидаги сайловларни кузатиш бўйича республикачсилар қўмитаси раиси Жейсон Чаффетц:

-Собиқ зобит сифатида у Россиядан, Туркиядан ёки қандайдир бошқа бир давлатдан пул олишга мутлақо ҳақсиз эди. Лекин у бу пулларни олган. Бу нотўғри қадам бўлган ва қонун бузилиши ҳолати ҳисобланади, -деб билдирди.

Флинн январь ойида президент Трамнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди. Бироқ у АҚШдаги Россия элчиси билан учрашувлари тўғрисида Оқ Уйга нотўғри ахборот бергани аниқланганидан сўнг, 13 февраль куни истеъфога чиқарилган.

XS
SM
MD
LG