Линклар

"Пахтакор" футбол клуби раҳбариятида ўзгариш бўлганини тасдиқлади


"Пахтакор" футбол клубининг вице-президенти ва бош директори ўзгарганини тасдиқлади.

Клуб расмий сайтида маълум қилишича, жамоага вице-президент этиб Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти Бобур Шодиев тайинланган.

Клуб бош директори лавозимига эса Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Умид Аҳмаджонов тайинланган.

Лавозим ўзгаришлари сабаби ҳақда клуб сайтида айтилмаган.

Аввалроқ жамоа акцияларини россиялик тадбиркор Алишер Усмонов сотиб олгани ва айнан у клуб директори лавозимига Умид Аҳмаджоновни тайинлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бироқ клуб расмий твиттери кейинроқ бу хабарни инкор қилиб чиққанди.

XS
SM
MD
LG