Линклар

Мирзиёев АҚШ генералини Тошкентда қабул қилди


АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотел.

Президент Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотелни қабул қилди.

Расмий маълумотда билдирилишича, учрашувда томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилган.

Бундан ташқари “Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Афғонистонда юзага келаётган вазият ва ушбу мамлакатда тинчликка эришиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади расмий хабарда.

Жозеф Вотел Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик билдирди, АҚШ Ўзбекистон – Америка муносабатларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашни давом эттиришга тайёр эканини қайд этди.

XS
SM
MD
LG